Йўқолган багажни қандай топиш мумкин?

Йўқолган багажни қандай топиш мумкин?


Новости, Пассажирамadmin • Опубликовано: 19 Авг 2019 г.

Йўқолган багажни қандай топиш мумкин?

Аэропортга учиб келиб багаж олинадиган зонада Сиз ўз багажингизни топа олмасангиз, Сиз “Lost&Found” ёзувли пештахта олдига бориб мурожаат қилишингиз лозим ва багаж етиб келмагани тўғрисида далолатнома тузишингиз керак (Property Irregularity Report).  Аризада паспорт маълумотларини, багаж биркасидаги маълумотларни кўрсатишингиз ва чамадонингизни тасвирлаб беришингиз керак. Аризага асосан багажни қидириш ташкил қилинади. Қидириш ишлари -жўнаб кетилган аэропротга ва адашиб тушиб қолиши мумкин бўлган бошқа аэропортларга сўровномалар юбориш, ҳамда уни топишни иложи бўлса, қайтариб юборишдан иборатдир.

Йўқолган багажни халқаро World Tracer тизими берган маълумотлар айтиб бериши мумкин. Йўқолган багажни бирка рақамига қараб ва бошқа аэропортларда талаб қилиниб олинмаётган багажлар орасидан (адашиб юборилган) қидирилади. Агар шундай қилиб ҳам уни топиб бўлмаса, у вақтда унинг ташқи кўринишига биноан қидирилади.

Агар багаж 21 кун давомида топилмаса, етказилган зарарни қоплаш бўйича авиаташувчи номига расмий даъво аризаси бериш зарур.

Компенсация олиш учун нима қилиш керак?

Агар 21 кун давомидаям Сизнинг багажингиз топилмаса, у йўқолган мақомини олади. Энди сиз йўқолган багажни зарарини қоплашни талаб қилишингиз мумкин. Бунинг учун авиаташувчига ёки унинг чет элдаги вакилига даъво хати юбориш зарур.

Даъво хатига илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар:

🔹 паспортнинг нусхаси;

🔹 самолётга чиқаётгандаги ўтириш талони;

🔹 багажни ташишда етказилган шикастлар тўғрисадиги далолатнома;

🔹 багаж биркаси;

🔹 багажни ичидаги нарсаларни рўйхати, шунингдек унинг тахминий нархи.

Агар багаж йўқолмаган, балки ушлаб қолинган ёки шикаст етказилган бўлса, юқорида санаб чиқилганларга яна қуйидагиларни қўшиб қўйиш керак:

-багаж ушлаб қолинган бўлса: энг зарур нарсаларни сотиб олинганини тасдиқловчи чеклар – пардоз, ювиниш анжомлари, ич кийим ва ҳ.к.

-багаж шикастланган бўлса: таъмирлаш учун ёки багажни таъмирлаб бўлмаслигини тасдиқловчи чек;

Бундан ташқари, даъво аризасини кўриб чиқишга қабул қилиш учун, даъвони тақдим этиш учун белгиланган муддатга риоя қилиниши зарур;

-7 кунгача, агар багаж йўқолган ёки шикастланган бўлса;

-21 кунгача, агар багаж ушлаб қолинган бўлса.

Йўқолган багаж учун қандай компенсация берилади?

Ички рейсларда багажи йўқолгани учун Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига кўра, халқаро рейсларда эса – халқаро келишувларга биноан йўловчиларга багаж йўқолгани учун компенсация тўлаш назарда тутилган.

Халқаро қонунчиликка мувофиқ 1 кг вазн учун 17 махсус ўзлаштирма ҳуқуқи (20 доллардан озгина кўпроқ) компенсация назарда тутилган. Багажни вазни қоидага мувофиқ унинг биркасида белгиланган. Ушбу вазн учун йўловчи компенсация олиши мумкин.

Агар багажда жуда қимматбаҳо буюмлар бўлса (эллектрон теле-, видео ва радиоаппаратура), расмий маълум қилинган қимматбаҳо буюмларни ташиш ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Бундай расмий маълум қилинган қимматбаҳо буюмларни олиб кетаётганда — расмий маълум қилинган қимматбаҳо буюмлар қийматидан чиқариб 10% қўшимча тўлов тўланади. Аммо багаж йўқолган тақдирда, йўловчига расмий маълум қилинган қимматбаҳо буюмлар тўла қийматини тўлаб берилади.