Ростов и Армению свяжет прямой авиарейс «Победы».

Норвегия электрсамолётларга ўтади.


Новостиinfo • Опубликовано: 22 Янв 2018 г.

Норвегия электрсамолётларга ўтади.

Норвегия электрсамолётларга ўтади.

Норвегия 22 йилдан сўнг давомийлиги 1,5 соатдан ортиқни ташкил этмайдиган қисқа рейсларни амалга оширувчи барча самолётларни электр кучи билан тортилувчи механизмга ўтказмоқчи. Бу ҳам ички парвозлар, ҳам Скандинавиянинг бошқа мамлакатларига рейсларга алоқадор, дея маълум қилди Avinor аэропортлар давлат оператори.
2040 йилдан Норвегияга яқин ташувлар учун барча ҳаво кемалари шундай механизмга ўтказилади. Бу ҳақда Avinor давлат компаниясининг раҳбари Даг Фальк-Петерсен AFP нашрига айтиб ўтган.
Электрсамолётларга ўтиш бирданига юз бермайди. Фальк-Петерсеннинг аниқлик киритишича, аввалига авиакомпаниялар «ўтиш технологиялари» — биоёқилғи ва гибрид двигателларни синовдан ўтказади. Шунингдек, Avinor 19 йўловчига мўлжалланган кичик электрсамолёт ёрдамида тижорат рейсини йўлга қўйиш бўйича тендер ташкиллаштиришни режалаштирмоқда. Ҳаво кемасининг илк парвозлари 2025 йилдаёқ амалга ошиши керак.
Avinor раҳбарининг ишонч билдиришича, электрсамолётларга ўтиш Норвегиядаги экологик ҳолатга ижобий таъсир ўтказади. Статистикага кўра, Норвегия ҳудудида ҳавога чиқарилувчи парник газларнинг 2,4 фоизи ҳаво транспорти ҳиссасига тўғри келади. Халқаро рейслар эътиборга олинса, бу кўрсаткич деярли 5 фоизга тенг бўлади. Электр кучи билан тортилувчи механизмга ўтиш шовқин ифлосланишини қисқартиради ва авиакомпаниялар харажатини пасайтиради.