Туркия, Корея ва яна 5 давлатга визасиз режим амалга кирди.

Туркия, Корея ва яна 5 давлатга визасиз режим амалга кирди.


Новостиinfo • Опубликовано: 12 Фев 2018 г.

Ўзбекистон 39 давлат фуқароларига туристик виза расмийлаштирувини соддалаштирмоқда.

Туркия, Корея ва яна 5 давлатга визасиз режим амалга кирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолаганди.

Ушбу ҳужжатга кўра, шу йилнинг 10 февралидан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши (30 кунгача) мумкин бўлди.

Бугунга қадар фақат Қирғизистон (60 кунгача), Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин эди. Туркия, Корея ва яна 5 давлатга визасиз режим амалга кирди.

Шунингдек, Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни амалга оширувчи ҳаво кемалари экипажлари аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш санасидан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

2018 йилнинг 10 февралидан туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилувчи мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. Бунда Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучер ёки Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этаётган юридик ёки жисмоний шахс мурожаатномасининг тақдим этилиши ва визани икки иш кунида расмийлаштириш бўйича талаб бекор қилинади.

Фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштириладиган давлатлар рўйхати.

  1. Австралия
  2. Албания
  3. Андорра
  4. Болгария
  5. Босния ва Герцеговина
  6. Ватикан
  7. Венгрия
  8. Греция
  9. Дания
  10. Ҳиндистон
  11. Ирландия Республикаси
  12. Исландия
  13. Кувайт
  14. Канада
  15. Литва
  16. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан ХХРнинг Ҳонгконг Махсус маъмурий тумани
  17. Лихтенштейн
  18. Люксембург
  19. Македония
  20. Мальта
  21. Монако Князлиги
  22. Нидерландия
  23. Янги Зеландия
  24. Норвегия
  25. Бирлашган Араб Амирликлари
  26. Уммон
  27. Португалия
  28. Руминия
  29. Сан-Марино
  30. Саудия Арабистони
  31. Сербия
  32. Словакия
  33. Словения
  34. Америка Қўшма Штатлари
  35. Финляндия
  36. Хорватия
  37. Черногория
  38. Швеция
  39. Эстония