Узбекистон хаво йуллари авиабилетларига чигирма, юртимиз мустакиллик байрамига!

Узбекистон хаво йуллари авиабилетларига чигирма, юртимиз мустакиллик байрамига!


Скидкиinfo • Опубликовано: 7 Авг 2019 г.

Узбекистон хаво йуллари авиабилетларига чигирма, юртимиз мустакиллик байрамига!

Ўзбекистоннинг миллий авиакомпанияси юртимиз мустақиллигининг 28-йиллигини нишонлаш муносабати билан жорий йилнинг 31-августидан 3-сентябрига қадар республикамиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун барча ички йўналишдаги қатновларга 30% дан 50% гача бўлган байрам чегирмаларни тақдим этади.

Байрам чегирмалари:

— индивидуал йўловчилар учун – 30%;

— сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, колледжлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, ТВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;

— оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;

— нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;

— 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;

— Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун – 50%.

Узбекистон хаво йуллари авиачипталарини чигирма билан хозирдан юкорида курсатилган саналар учун харид килишингиз мумкин!

Веб сайт: https://leti.uz

Телеграм: +998 94 6248005

Телефон: +998 71 2009099