Қаршидаги аэропорт миллий авиакомпания монополиясидан чиқарилади.

Қаршидаги аэропорт миллий авиакомпания монополиясидан чиқарилади.


Новостиinfo • Опубликовано: 10 Фев 2018 г.

Қаршидаги аэропорт миллий авиакомпания монополиясидан чиқарилади.

Қаршидаги аэропорт миллий авиакомпания монополиясидан чиқарилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қарши шаҳридаги халқаро аэропортни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқади, унга кўра, аэропорт бошқаруви хусусий қўлга ўтиши мумкин. Бу Ўзбекистон президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, «Қарши» халқаро аэропорти «Ўзбекистон ҳаво йуллари» Миллий авиакомпанияси тасарруфидан чиқарилади ва аэропорт ҳудудида «очиқ осмон» тамойили жорий қилинади.

Тегишли концепция 1 июлга қадар халқаро тажрибаларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади.

«2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида «Қарши» халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида «Очиқ осмон» режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи «Қарши» халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин», дейилган ҳужжатда.